Линклар

Афғонистонда прокурор суиқасд қурбони бўлди


Афғонистон расмийлари 21 август куни Ҳелманд вилоятида мотоцикл минган икки шахс маҳаллий прокурорни отиб ўлдирганини маълум қилди.

Вилоят ҳокими чиқарган баёнотда қурбон бўлган шахс Гришк (Grishk) туманида прокурор бўлиб ишлагани ва ишга кетаётган пайтда отиб ўлдирилгани билдирилган.

Хабарларга кўра, қотиллар воқеа жойидан ғойиб бўлган.

Ҳужум масъулиятини ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG