Линклар

Покистонда икки аскар ҳалок бўлди


Покистон аскарлари Ладҳа шаҳри яқинида.

Покистон аскарлари Ладҳа шаҳри яқинида.

Покистон разведка хизмати расмийлари Афғонистонга чегарадош минтақаларда жанггарилар уюштирган ҳужум оқибатида икки аскар ҳалок бўлгани, бир неча ҳарбий яраланганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, бир аскар якшанба куни эрталаб Жанубий Вазиристон вилоятининг Ладҳа шаҳрида ўлдирилган.

Бошқаси уч жанггари йўқ қилинган отишма пайтида ҳалок бўлган.

Покистоннинг Вазиристон вилояти жанггарилар хавфсиз паноҳ топган минтақа ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG