Линклар

Ливиялик исёнчилар бугун пойтахт Триполи марказига кириб борди.

Улар шаҳарда қаршиликка деярли дуч келмаганликларини айтишмоқда.

Шаҳарни ва шахсан полковник Муаммар Қаддафийни қўриқлаб турган ҳарбийлар ҳам мухолифат томонига ўтган ва инқилобчилар сафларига қўшилган.

Sky News канали исёнчилар Триполи марказидаги Яшил ҳиёбонда мухолифат байроқларини ҳилпиратиб, ғалабани байрам қилаётгани акс этган тасвирларни намойиш этмоқда.
XS
SM
MD
LG