Линклар

logo-print
Полковник Муаммар Қаддафийнинг икки ўғли Сайфул Ислом ва Саъд Қаддафий исёнчилар тарафидан қўлга олинган.

Халқаро жиноят суди вакили Ливия раҳбарининг ўғиллари исёнчилар қўлида эканини тасдиқлади.

Аввалроқ Сайфул Ислом Қаддафий телевидение орқали чиқишида таслим бўлмасликларини таъкидлаган эди.

- Таслим бўлиш ёки оқ байроқ кўтариш тўғрисида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас. Чунки бу аллақачон рад қилинган. Бу Муаммар Қаддафий ёки Сайфул Ислом қабул қилган қарор эмас. Бу Ливия халқи қабул қилган қарордир, - деб айтганди Сайфул Ислом.

Ҳозирча Муаммар Қаддафийнинг ўзи қаерга ғойиб бўлгани маълум эмас.

Исёнчилар, агар Қаддафий мамлакатни тарк этса, жангларни тўхтатишларини айтишган.
XS
SM
MD
LG