Линклар

Қаддафий матбуот вакили Муса Иброҳим НАТОни исёнкорларни дастаклаганликда айблади.

- НАТО Триполи атрофларида ҳужумларни кучайтириб, исёнкор кучларнинг шаҳарга хотиржам бостириб кириши учун йўл очиб берди. Бу шаҳарда қурбонлар тасаввур қилиб бўлмас даражада, - деди Муса Иброҳим.

Жаноб Иброҳимга кўра, сўнгги 24 соат ичида 1300 одам ҳалок бўлган.

Ливиялик исёнчилар Қаддафий режимига қарши олти ойдан буён жанг олиб бораётган эди.

Тунис ва Миср раҳбарларининг кенг миқёсли норозиликлардан сўнг ҳокимиятдан ағдарилишлари ортидан ливияликлар Қаддафийга қарши исённи бошлаганди.
XS
SM
MD
LG