Линклар

logo-print

Ассад: Сурияда ҳукумат ағдарилиш хавфидан ҳоли


Сурия президенти Башар Ассад

Сурия президенти Башар Ассад

Сурия президенти Башар Ассад хавфсизлик кучлари мамлакатдаги вазиятни назорат қилаётгани ва ҳукумат ағдарилиш хавфидан ҳоли эканини таъкидлади.

Ассад бир қатор хорижлик етакчиларининг истеъфо ҳақидаги чақириқларини рад этди.

Сурия раҳбари, шунингдек, мамлакатда амалга оширилиши режаланган ислоҳотларни санаб ўтди ва буни ўрганиб чиқиш учун махсус қўмитага олти ой кераклигини айтди.

Башар Ассадга кўра, 2012 йил феврал ойида мамлакатда парламент сайлови ўтказилади.

Айни пайтда БМТ инсонпарварлик ёрдами гуруҳи Сурияга етиб келди.

Март ойидан бери давом этиб келаётган аксилҳукумат намойишларида шу вақтгача 2 мингдан ортиқ инсон ўлдирилди.

БМТ раҳбари Бан Ки Мун Сурия хавфсизлик кучлари томонидан керагидан ортиқ куч ишлатиш ва инсон ҳуқуқларининг кенг миқёсда поймол этиш ҳолатларидан чуқур хавотирда эканини билдирди.

Президент Башар Ассад 2000 йили отаси Ҳофиз Ассаднинг ўлими ортидан ҳокимиятга келган эди.

Шу йил бошида бошланган норозиликларга у куч қўллаш ва ислоҳот ваъда қилиш билан жавоб бериб келди.

Суриядаги норозиликлар Тунис ва Миср раҳбарларининг кенг миқёсли норозиликлардан сўнг ҳокимиятдан ағдарилишлари ортидан бошланганди.
XS
SM
MD
LG