Линклар

Ливиялик исёнчилар пойтахт Триполи марказида ғалабани нишонламоқда.

Шаҳарнинг Яшил майдонида исёнчилар осмонга ўқ узиб, хурсандчилик қилмоқда.

Айни пайтда Халқаро жиноят суди матбуот вакили Қаддафийнинг ўғли Сайфул Ислом исёнчилар тарафидан ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Аввалроқ исёнчилар Қаддафийнинг икки ўғлини қўлга олганликларини айтишган эди.

Айни пайтда Халқаро жиноят суди уларни ҳибс этишга ордер берган.

АҚШ Давлат департаменти Қаддафийнинг саноқли куни қолди, деб баёнот берди.
XS
SM
MD
LG