Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котиби Америка фуқароларининг жосуслик айблови билан узоқ муддатли қамоқ жазосига тортилгани юзасидан чуқур ташвиш изҳор этди.

Эрон суди АҚШ фуқаролари бўлган Шейн Бауер ва Жош Фаттални жосусликда айблаб, саккиз йилдан қамоқ жазосига ҳукм этди.

Эрон Бош прокурори Аббос Жафарий Давлатободий Шейн Бауер ва Жош Фаттал суд чиқарган ҳукм юзасидан 20 кун ичида шикоят аризаси ёзиш ҳуқуқига эга эканини маълум қилди.

27 ёшли Шэйн Бауэр, 31 ёшли Сара Шурд ва 27 ёшли Жош Фаттал 2009 йилнинг июл ойи охирида Эрон чегарачилари томонидан қўлга олинган эдилар.
XS
SM
MD
LG