Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Ливия келажаги ливияликлар қўлида эканини ва Қўшма Штатлар бу мамлакатда демократияга ўтиш жараёнида кўмакчи бўлишини таъкидлади.

Оқ уй раҳбарининг бу баёноти ливиялик исёнчилар пойтахт Триполининг асосий қисмини назоратига олиши ортидан янгради.

- Қаддафий вазиятни назорат қилолмаётганини тан олиши ва бошқа қон тўкилишига йўл қўймаслик учун ҳокимиятни топшириши керак, - деди Обама.

Ҳозирча Муаммар Қаддафийнинг ўзи қаерга ғойиб бўлгани маълум эмас.
XS
SM
MD
LG