Линклар

logo-print

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Сурияни муҳокама қилади


Суриянинг БМТдаги элчиси Файсал Ҳаббаз Ҳамоий.

Суриянинг БМТдаги элчиси Файсал Ҳаббаз Ҳамоий.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши бугун Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғин ўтказади.

Йиғилишда кенгашнинг 20 дан ортиқ аъзоси, жумладан, Иордания, Қувайт, Саудия Арабистони ва Қатар киритган сўров асосида Суриядаги инсон ҳуқуқлари топталиши устидан тўлиқ текширув ўтказишни назарда тутувчи резолюция лойиҳаси муҳокама қилинади.

Айрим хабарларга кўра, учрашув микрофон тизимидаги техник муаммо боис бир неча соатга кечиктирилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлардан олинган маълумотга кўра, Сурияда президент Башар ал-Ассад режимига қарши намойишларни қонли бостириш чоғида 2 мингдан ортиқ одам ҳукумат қўшинлари томонидан ўлдирилган.

Айни кезда БМТ инсонпарварлик ёрдами гуруҳи Дамашқда ишламоқда.

Якшанба кунги чиқишида президент Башар ал-Ассад Сурияда давлат тўнтариши бўлмаслигига ишончи комил эканини айтди ва ўз давлатига ҳар қандай қуролли тажовуз ҳамда бунда хориждаги кучларнинг иштирокига кескин жавоб бўлишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG