Линклар

Германия канцлери Ангела Меркел бугун Болқон давлатларига икки кунлик сафари доирасида Хорватияга борди.

Бугун Меркелнинг Хорватия етакчилари билан учрашиши ва сешанба куни Сербияга бориши кутилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, бу учрашувларда Хорватиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиб кириши ҳамда Сербиянинг кейинги вақтларда Косово билан яна таранглашиб бораётган муносабатларига оид масалалар муҳокама қилинади.

Хорватиянинг 2013 йилда ЕИга аъзо бўлиб кириши кутилмоқда.

Сербия эса 2008 йилда мустақил, деб эълон қилинган Косовони ҳануз тан олмай келмоқда.
XS
SM
MD
LG