Линклар

logo-print
Ўзбекистон Мустақиллик байрами арафасида бу йил Тожикистон билан чегараларини ёпмайди.

Бу ҳақда Asia-Plus нашри Душанбедаги Ўзбекистон элчихонасига таяниб хабар қилди.

Нашрга кўра, икки давлат ўртасидаги барча чегара пунктлари байрам кунида ҳам нормал режимда ишлайди ва тегишли ҳужжатлар билан борган фуқаролар чегарадан ўтиши мумкин.

Бунга қадар Ўзбекистон томонининг нафақат Мустақиллик байрами, балки 8 декабр куни нишонланадиган Конституция куни ва президентлик сайловлари арафасида қўшни давлатлар билан чегарасини бир томонлама тартибда ёпиши кузатилар эди.
XS
SM
MD
LG