Линклар

Қозоғистондан экстрадиция қилинганларга "жиҳодчилик" айби қўйилди


Қозоғистондан Ўзбекистонга берилган 29 қочқиндан яна ўнга яқини устидан маҳкама бормоқда.

“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти тарқатган хабарларга кўра, маҳкама ўтган ҳафта пайшанба куни бошланган.

- Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида гуруҳнинг ўнга яқин аъзоси устидан маҳкама жараëни бошланган. Гуруҳнинг бошқа аъзолари тақдири бўйича тўлиқ маълумотлар йўқ. Лекин Тошкент шаҳрида, Бухоро вилоятида ва айрим вилоятларда уларнинг устидан тергов ва суд жараëнлари кетаëтганлиги ҳақида умумий маълумотлар бор, - деди “Эзгулик” фаоли Абдураҳмон Ташанов.

Бу борада аниқлик киритишини сўраб мурожаат қилган Озодлик мухбирига Қибрай тумани Жиноят ишлари бўйича суди берган жавобга кўра, қочқинлардан бири Қобил Қурбонов 216-модда билан айбланмоқда.

1966 йилда туғилган Қобил Қурбоновнинг яқинланларига кўра, шу модда билан судланувчига “Жиҳодчилар” гуруҳига аъзолик айби қўйилган.
XS
SM
MD
LG