Линклар

logo-print

Чехиядаги қочқин оила 5 фарзанди билан бирлашди


Зуҳра Каримова икки қизи билан.

Зуҳра Каримова икки қизи билан.

Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистонни тарк этиб, Чехиядан бошпана топган қочқин Абдусалом Каримовнинг беш фарзанди ота-онаси бағрига етиб келди.

22 август куни Прага аэропортида болалар ва улар билан бирга келган бувисини ота-онаси ҳамда Чехия Ички ишлар вазирлиги мулозими кутиб олди.

Болаларини қарши олган она Зуҳра Каримова Озодлик мухбирига жавобан бу кунни узоқ кутганини айтди.

- Олти йил олдин ҳаммасини олиб келиб берамиз деб ваъда берган бўлса, мана ваъдасининг устидан чиқишди. Бунинг учун шу ишни қилаëтганларнинг ҳаммасига раҳматимизни айтамиз. Ҳаммасидан Оллоҳ рози бўлсин, - деди Зуҳра Каримова.

2005 йил 13 май воқеаларидан сўнг 440 андижонлик қочқин олдинига Руминиядан кейин эса дунëнинг турли мамлакатларидан сиëсий бошпана олган эди.

БМТ қочқинлар идораси ва Ғарб давлатлари ëрдамида бу қочқинларнинг 200дан ортиқ яқини хориждаги оиласи билан бирлашди.

Айни пайтда яна ўнлаб андижонлик қочқиннинг фарзандлари ота-онасидан айро Ўзбекистонда қолмоқда.
XS
SM
MD
LG