Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:14

Триполида журналист Ўрхон Жамол яраланди


Россиялик журналист Ливияда давом этаëтган тўқнашувларда яраланган юзлаб¸ балки минглаб одамдан бири.
Россиялик журналист Ливияда давом этаëтган тўқнашувларда яраланган юзлаб¸ балки минглаб одамдан бири.

Триполида бўлаётган жанглар давомида “Известия” газетаси махсус мухбири¸ айни пайтда Ўзбекистон Халқ ҳаракати аъзоси Ўрхон Жамол яраланди.

"Ўрхон Муаммар Қаддафий тарафдорлари ва исёнчилар ўртасида бўлаётган жанглар давомида оёғидан яраланди", дейди Озодликка бу хабарни тасдиқлаган “Известия” нашриёт холдинги PR-директори Анна Шаронова.

- Бугун, 21-дан 22-чи августга ўтар кечаси у Триполи остонасида оёғидан яраланди. Ўқ оёғини тешиб суякка тегиб ўтган. У ҳозир госпиталда, оёғида операция қилинди. Афсуски, Ливияда вазият мушкуллиги туфайли у билан алоқа ўрнатишнинг иложи бўлмаяпти. Аммо айтишим мумкинки, унинг ҳаёти хавф остида эмас. У билан бевосита гаплашган газетамиз бош муҳаррири Александр Милютинга кўра, Ўрхан Жамолга дайди ўқ теккан ва уни жанг майдонидан исёнчи аскарлар олиб чиққан, дейди “Известия” расмийси.

Анна Шаронова воқеа тафсилотлари ҳозирча номаълум қолаётган бир пайтда¸ ҳарбий журналист Ўрхон Жамолни Ливиядан олиб чиқиш масаласи муҳокама этилаётганини билдирди.

Ҳарбий эксперт Ўрхон Жамол уруш бошланганидан бери Ливияга бир неча маротаба борган. “Известия” нашри унинг Бенғози ва бошқа шаҳарлардан исёнчиларнинг ҳаёти ҳақидаги репортажларни чоп этган.
Ўрхон Жамол 2008 йилда русларнинг “Восток” батальони билан бирга грузин қишлоқлари ҳужумида ҳам журналист сифатида иштирок этган ва бу ҳақда китоб ёзган.

Ўрхон Жамол – россиялик журналист, “Дождь” телеканалининг ҳарбий таҳлилчиси, “Известия” газетасининг махсус мухбири, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича эксперт. Москвада 1966 йилда туғилган. Таниқли сиёсатшунос ва Россия Ислом қўмитаси раиси Гейдар Жамолнинг ўғли. “Россия мусулмон журналистлари иттифоқи”нинг асосчи ва етакчиларидан бири.

2011 йилнинг май ойида Ўрхон Жамол Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг Берлинда ўтказилган илк қурултойида ҳаракат аъзолигига қабул қилинган.
XS
SM
MD
LG