Линклар

Москвада Замоскворецкий суди Халқ озодлиги партияси (ПАРНАС)ни рўйхатга олмаслик тўғрисида Адлия вазирлиги берган қарорни тўғри, деб топди.

Шу тариқа, партия адвокати Вадим Прохоров ва партиянинг Олтой ўлкасидаги ҳамраиси Владимир Небалзинлар вазирлик устидан киритган даъво аризаси қондирилмади.

ПАРНАС аъзолари Москва судининг бу қарори устидан шикоят аризасини киритиш ниятини билдирди.

Шу йил 23 июн куни бу партияни рўйхатга олмаслик қарорини билдирган Адлия вазирлиги бунга партия Низомидаги ноаниқликлар ва айрим зиддиятларни сабаб қилиб келтирган эди.
XS
SM
MD
LG