Линклар

Тошкентлик журналист Елена Бондар пойтахт халқаро аэропортида обдон текширувдан ўтказилган ва текширув чоғида унинг ёнидаги СД-диск, видеокассета ва флеш-картлари олиб қўйилган.

Бу Бондар 22 август куни Бишкекдан қайтаётиб Тошкент аэропортида паспорт ва божхона назоратидан ўтаётганида рўй берган.

Фарғона.ру ахборот агентлигининг ёзишича, Аэропорт божхона хизмати зобити СД-диск ва флеш-картлар экспертизадан ўтказилганидан сўнг қайтарилишини журналистга ваъда қилган.

Аммо у экспертиза нима мақсадда ўтказилиши ва божхоначилар қандай маълумот ахтараётгани ҳақда тушунтириш бермаган.

Елена Бондар Қирғизистондаги Марказий Осиё замонавий журналистика марказида таҳсил олаётган эди.
XS
SM
MD
LG