Линклар

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши Сурия режимини аксилҳукумат намойишчиларини қирғин қилишни тўхтатишга чақирди.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Нави Пиллай ташкилот фавқулодда сессиясида сўз олар экан, март ойи ўрталаридан бугунга қадар Сурияда 2200 нафардан ортиқ инсон ўлдирилганини қайд этди.

Айни пайтда БМТ инсонпарварлик ёрдами гуруҳи Сурияга етиб келган.

БМТ раҳбари Бан Ки Мун Сурия хавфсизлик кучлари томонидан керагидан ортиқ куч ишлатиш ва инсон ҳуқуқларининг кенг миқёсда поймол этиш ҳолатларидан чуқур хавотирда эканини билдирди.

Суриядаги норозиликлар Тунис ва Миср раҳбарларининг кенг миқёсли норозиликлардан сўнг ҳокимиятдан ағдарилишлари ортидан бошланганди.
XS
SM
MD
LG