Линклар

logo-print
Ню Йорк штати прокуратураси Халқаро валюта жамғармаси собиқ раҳбари Доминик Стросс-Канга нисбатан қўйилган барча айблов олиб ташланишини сўраб суд ҳайъатига мурожаат қилди.

62 ёшли Доминик Стросс-Кан Ню Йоркдаги меҳмонхона ходимаси, африкалик муҳожир ишчи Нафисат Диаллони жинсий зўрлашга уринишда айбланган ва бу айбловлар ортидан вазифасидан истеъфо берган эди.

У май ойида Ню Йоркдаги Рикерс-Айленд деб номланган қаттиқ тартибдаги қамоқхонада ҳибсда ушланиб, гаров пули эвазига озодликка чиқарилганди.

Сўнгги ҳафталарда 32 ёшли Нафисат Диаллонинг Доминик Стросс-Канга қарши берган кўрсатмалари жиддий шубҳаларга сабаб бўлди.

Прокурорнинг сўрови юзасидан суд бугун қарор чиқариши кутилмоқда. Агар Стросс-Канга нисбатан айблов олинадиган бўлса, у ватани Францияга қайтиши мумкин.
XS
SM
MD
LG