Линклар

logo-print
Исёнчилар тарафидан ҳибсга олингани айтилган Муаммар Қаддафийнинг ўғли Сайфул Ислом озодликда экани аён бўлди. Сешанба куни у Триполида кўриниш берди.

Ливия раҳбарининг 39 ёшли ўғли отаси Муаммар Қаддафий Триполида, бехавотир жойда эканини айтди ва шаҳар исёнчилар тарафидан ишғол этилганини рад этди.

Қаддафийнинг яна бир ўғли Муҳаммад эса ҳибсдан қочгани хабар қилинмоқда.

Аввалроқ Халқаро жиноят суди прокурори Сайфул Ислом исёнчилар тарафидан қўлга олинганини тасдиқлаган ва уни инсониятга қарши жиноятлар бўйича маҳкама кутаётганини айтган эди.

Айни пайтда Муаммар Қаддафийнинг ўзи қаерга ғойиб бўлгани номаълумлигича қолмоқда.

Айни пайтда Ливия пойтахти Триполида, полковник Муаммар Қаддафий қароргоҳи атрофида қақшатқич жанглар давом этмоқда.

Якшанба куни пойтахт Триполининг катта қисми беш ойдан буён Қаддафий режимига қарши курашаётган исёнчилар назоратига ўтгани хабар қилинган эди.

Ҳозирда Қаддафийга тарафдор кучлар Триполининг 15-20 фоизини назорат қилаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG