Линклар

Тожикистонда ўзбекистонлик маҳкумалар авф қилинди


Норак аёллар қамоқхонасида, маълумотларга кўра, шу кунгача икки юз қирққа яқин маҳкума сақланган

Норак аёллар қамоқхонасида, маълумотларга кўра, шу кунгача икки юз қирққа яқин маҳкума сақланган

23 август куни Тожикистон жанубидаги Норак аёллар ягона қамоқхонасидан 112 нафар маҳкума озодликка чиқди. Улардан 14 нафари хорижий давлатлар фуқароларидир. Айни пайтда Норак қамоқхонасида оғир жиноятлар содир этган яна 125 маҳкума қолмоқда.

Маълумотларга кўра, озодликка чиққан хорижликларнинг тўрт нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, улар асосан наркотиклар ноқонуний савдоси ва чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда айбланиб, судланган бўлган.

Сешанба куни озодликка чиққан ўзбекистонлик аёллар журналистлар билан суҳбатда ватанига қайтишни истамаётганларини, балки Тожикистон ҳукуматидан бошпана сўраш ниятида эканларини билдирди.

Улар ўзларининг бу қарорларини ватанга қайтгач, ҳукумат тазйиқига учраши мумкинлиги билан изоҳладилар.

Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси масъуллари озод этилган фуқаролари иддаосини рад этар экан, хорижий мамлакатда қамалган ҳар қандай фуқаро ватанга қайтгач, маълум тартиб бўйича фақат ҳуқуқ-тартибот идоралари қайдига олинишини маълум қилдилар.
XS
SM
MD
LG