Линклар

logo-print

Ҳуқуқ фаоли уйида тинтув ўтказилди


Тошкентлик инсон ҳуқуқлари фаоли Татяна Довлатованинг уйида тинтув ўтказилди.

Фарғона.ру ахборот агентлигининг ёзишича, 22 август куни кечқурун Ички ишлар вазирлигининг саккиз ходими Довлатованинг уйида тинтув ўтказган.

Яккасарой туман Ички ишлар бошқармаси терговчиси А.Югай Довлатовага тинтув ўтказиш ҳақидаги (муҳрсиз) қарорни кўрсатган.

Тинтув натижасида ҳеч нарса топилмаганидан сўнг протокол тузилган.

Кейинроқ Довлатова уйидаги тинтувнинг ўғли Юрийнинг наркотиклар савдосига алоқадорликда гумонланиб қўлга олингани муносабати билан ўтказилгани маълум бўлган.
XS
SM
MD
LG