Линклар

Туркия ҳарбийлари Ироқ шимолидаги курд сепаратчилари базаларига уюштирган ҳужум натижасида 100 нафаргача жанггари нобуд бўлганини билдирди.

Расмий баёнотда олти кун давомида амалга оширилган ҳаво ҳужумлари оқибатида 130 дан ортиқ объектга зарба берилгани ва 80 дан ортиқ партизан яралангани маълум қилинган.

17 август куни курд айирмачилари Туркия жанубида амалга оширган ҳужумда тўққиз ҳарбий ҳалок бўлганидан сўнг Туркия учқичлари Ироқдаги курд базаларни бомбардимон қила бошлади.

Туркия ҳарбийлари бир йилдан бери курд базаларига ҳужум уюштирмаган эди.
XS
SM
MD
LG