Линклар

Тошкент вилоятининг Паркент туманида бунëд этилган янги ўқув обсерваторияси Миллий университет талабалари учун фойдаланишга топширилди.

“Тошкент” радиоси маълумотига кўра, мазкур расадхона битта кучли телескоп ва унга хизмат кўрсатувчи ускуналардан иборат.

Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институтининг Майданак обсерваториясидан олиб келинган ушбу телескопни институт мутахассислари ўрнатган.

Замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган телескопдан университет талабаларининг нафақат ўқув мақсади¸ балки магистрлик ва номзодлик диссертацияларини ёқлаш учун илмий тадқиқотлар олиб боришда ҳам фойдаланиши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG