Линклар

Ўзбекистон мустақиллиги АҚШда ҳам нишонланади


Ню Йоркдаги Озодлик ҳайкали

Ню Йоркдаги Озодлик ҳайкали

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан Ню Йоркнинг Ҳадсон дарёсида 1 сентябр куни кемада саёҳати уюштирилади.

CA-NEWS агентлиги хабарига кўра, “Pink Lady” номли кема Бруклиндан чиқиб Манҳэттан ва Озодлик ҳайкали атрофини айланади.

Чипта нархи 30 АҚШ доллари бўлган саёҳат иштирокчиларига ўзбек миллий таомлари ва спиртсиз ичимликлар таклиф қилиш режаланган.

Мазкур тадбир “Америка ўзбек ташаббус гуруҳи” билан АҚШда илк бор ўзбек тилида чоп этилган “Ватандош” газетаси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
XS
SM
MD
LG