Линклар

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов МДҲ давлат раҳбарларининг 2-3 сентябр кунлари Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтадиган юбилей саммитида иштирок этмайди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Давлат Назриевнинг матбуотга билдиришича¸ саммитда Каримовнинг ўрнига Бош вазир Шавкат Мирзиёев қатнашади.

Назриевга кўра, Каримовнинг саммитда иштирок этмаслиги сабаби маълум қилинмаган.

Ўзбекистон президенти МДҲ Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг шу ой Остона шаҳрида ўтган норасмий саммитига ҳам бормаган эди.

Душанбе саммитида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам қатнашмайди. Унинг ўрнига Озарбайжон делегациясига Бош вазир Артур Расизоданинг бошчилик қилиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG