Линклар

Ливиялик исёнчилар Қаддафий саройига кирди


Триполидаги Бобул-Азизия президент саройига ҳужумдан кейин шаҳар кўриниши, 2011 йил 23 август

Триполидаги Бобул-Азизия президент саройига ҳужумдан кейин шаҳар кўриниши, 2011 йил 23 август

Ливиядан олинган сўнгги хабарларга кўра, юзлаб исёнчи мамлакат раҳбари Муаммар Қаддафий саройига бостириб кирган. Қаддафийнинг қаерда экани ҳозирча маълум эмас.

Ундан олдин исёнчилар Бобул-Азизия саройидан ташқари пойтахтнинг барча ҳудудларини назорат остига олганларини иддао қилган эди.

Аввалроқ Триполи исёнчилар назоратида эканини билдирган НАТО расмийси Қаддафий режимининг ҳокимиятдан ағдарилиши учун оз вақт қолганини айтган эди.

- Очиғини айтиш керак: улар Триполида шовқин-сурон кўтаришга уринаётганига қарамай, Қаддафий режими бурилиш нуқтасидан ўтди ва ҳозир қуламоқда. Биз учун бу вақт масаласидир, - деди НАТО матбуот котиби¸ полковник Роланд Лавои.

Айни пайтда, исёнчилар тарафидан ҳибсга олингани айтилган Муаммар Қаддафийнинг ўғли Сайфул Исломнинг озодликда экани аён бўлди.

Сешанба куни у Триполида кўриниш берди.

Ливия раҳбарининг 39 ёшли ўғли отаси Муаммар Қаддафий Триполида, бехавотир жойда эканини айтди ва шаҳар исёнчилар тарафидан ишғол этилганини рад қилди.
XS
SM
MD
LG