Линклар

Барча диктаторларни Қаддафийнинг куни кутмоқда

  • Садриддин Ашур

Ливиялик исëнчи 42 йиллик диктатор суратини топтамоқда.

Ливиялик исëнчи 42 йиллик диктатор суратини топтамоқда.

Мен 40 йил бурун Қаддафий ҳарбий тўнтариш қилиб ҳокимиятга келганига ҳам¸ бугун унинг инқирозига ҳам гувоҳман. Бутун халқни доимий қулликда ушлаб бўлмайди¸ дейди кекса ўзбекистонлик.


“Ўгай она қилмишига яраша жазо олсин!”

дейди Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги Додхоҳ қишлоғида истиқомат қилувчи Холидахон Эргашева. Суҳбатдошга кўра, ўз жияни, 9 ёшли Озодахон ўгай она қийноқларидан жон берган, экспертиза хулосалари бўлса-да, ўгай онани қотиллик эмас, балки бошқа модда билан айблашмоқчи.

- Бувайда туманида битта ўгай она боласини уриб ўлдириб қўйган эди-да. 45 кун бўлди ҳозир. Ўлган бола менинг укамнинг қизи бўлади.

Озодлик: Неча ëшда эди у?

- 9 ëш қизча эди. Энди ҳозир халқ томонидан ниҳоятда судга норозилик билдирилаяпти. Суд у қиз томон бўлаяпти. У қизнинг таги-зоти кучли экан.

Озодлик: 9 ëшли болани қандай ўлдириб қўяди?

- У қизнинг 27 ерида жароҳат бўлган. Урганда у қизни. Экспертиза, ички ишлар нималари, халқ кўрди. Энди у ўлиб қолибди. Давлат ўзи сўраб олади¸ деб биз огоҳ бўлмабмиз. Ҳозир суди бўлиши керак эди. 19 август куни судга чақирса, судга келмади у қиз. Судя “Повестка жўнатган эдик. Жиноятчимиз келмади. Сешанба куни қиламиз” деди. Бугун соат 4 да суди бўладиган. Ҳозир уни қотил сифатида эмас, танишлари, нималари кўп экан, 103-модда билан “Қаттиқ тазйиқ ўтказган 9 ëшли қизчага. Тан жароҳати етказган. Қизча ўзини ўзи осиб ўлдирган” деб нима қўйибди-да. 27 ерида жароҳатини кўрсатдида ўша куни бизга. Расмлари ҳам бор. Энди ҳозир у қотил бўлиб чиқмаяпти-да, дейди бувайдалик Холидахон Эргашева.


“Барча диктаторларга Қаддафий куни келади”

дейди Ливиядаги воқеаларга муносабатини билдирар экан, самарқандлик Эркин Салоҳиддинов.

- Тарихда мана қаранг жуда кўп гаплар бўлган, диктаторлар ўтган, золимлар ўтган. Барибир бир вақтлар ëлғон бўладию, 30-40 йилдан кейин ҳаммаси жойига тушиб қолади. Мана ҳозир тарихни ëлғон ëзаëтган бўлсалар ҳамки, мана Қаддафий 42 йил, Қаддафий келганида мен студент эдим, эсимда бор, переворот қилиб олган экан нимани. Мана яна Миср, Тунис, Сурия. Айтмоқчиманки, 30 йил бўладими 40 йил бўладими барибир охири бўлади-да. Шунақа диктаторлар бўладики, қаматади, отади. Келажак авлод барибир уйғонади-да. Кўнглида тугиб турадида менинг отамни ўлдирган, боламни ўлдирган деб. Охири қасдини олади-да. Мана шундай бўлаяпти. Шундай бўлишидан мен хурсанд бўлиб ўз муносабатимни сизга айтаяпман, дейди самарқандлик суҳбатдош.


“Сизнинг неча қиёфангиз бор, жаноб Президент?”

дейди Тошкент шаҳридани қўнғироқ қилган ҳуқуқшунос Жалол Жабборов.

- Зоти олийлари, алломаи замон, донолар доноси, оддий эмас ҳожи раҳбар Каримов Абдуғани ўғли Исломбойга. Ўзтелерадиодаги жонкуярларингиз яқинда мақтовингизни келтириб, само юлдузларига тенглаштириб қўйди. Уларнинг гаплари бўйича сиз гўëки башар султони, танҳо қаҳрамон. Шоввозлар даъвосига кўра¸ сиз гўëки ГКЧПга қарши матонатли курашгансиз. Уч-тўрт жойдан эшитганим бўйича сиз Ҳиндистондан қайта туриб ГКЧПни қўллаб-қувватлаб телеграмма юборгансиз. Қайси даъво ҳақиқий факт? Яъни қайси бири асл афт-башарангизни ифодаловчи ҳақиқат?

Масалан¸ мен сизнинг айбингиз сабаб сизга Озодлик радиоси орқали мурожаат қилишга мажбур бўлмоқдаман. Андижон ва унга ўхшаш сиëсий хатоларим тўғрисида гапирса керак¸ деб ўйламанг. Чунки у яқин келажак қонун ва парламент компетенциясидир. Саволим ўз қисматим бўйича.

Биринчиси, нима сабабдан 21 йилдан бери 100дан ортиқ хатларимга¸ яъни фуқаро тақдирига бефарқсиз?

Иккинчиси, нима сабабдан фуқароларнинг мурожаати тўғрисидаги ўз фармонингизни ўзингиз 21 йилдан бери қасддан оëқ ости қилиб, конституцион инсон ҳуқуқларини ерга топтамоқдасиз?

Учинчиси, нима сабабдан “фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қиламан, адолат ва ҳақиқатдан чекинмайман” деб республика халқи кўз ўнгида конституция ва кўксингизга қўлингизни қўйиб расман қасам ичиб, эндиликда қасамхўрлик қилмоқдасиз, дейди тошкентлик ҳуқуқшунос Жалол Жабборов.


“Исломни эмас, мусулмонларни ислоҳ қилиш керак”

дейди Скайп орқали Озодликка боғланган Улуғбек.

- Ҳозирги кунда энг асосий катта муаммо бу ислом эмас¸ мусулмонларни ислоҳ қилиш керак. Исломни Оллоҳнинг ўзи бемалол ҳимоя қила олади. Оллоҳнинг дини, ўзи ваъда ҳам берган. Ҳозирги кунда мусулмончилик деймизку, мусулмончиликка хос бўлмаган кўп одатлар ўзимизнинг жамиятда ҳам иллат отиб кетди. Мусулмончиликнинг энг катта нарсаларидан бири ҳар битта инсон ўзининг виждони олдида пок бўлиши керак. Қачонки ўзининг виждонининг олдида пок бўладиган бўлса, мусулмончилик ҳам ўз йўлида, жамиятнинг ривожи ҳам ўз йўлида кетишни бошлайди. Ҳозир нафақат Ўзбекистонда кўпгина нималарда табиатга нисбатан, илм олишга нисбатан ҳаракат умуман сусайиб кетди. Ҳозир ҳамманинг дарди пул топиш бўлиб қолди. Илм олишга нисбатан умуман қизиқиш тушиб кетди. Христианларни олиб кўрайлик. Уларнинг қиладиган амали қанақадир янгилик, илмнинг орқасидан бўлади. Лекин улар мусулмон эмас. Биз мусулмон бўлиб туриб шу нарсани қилмаяпмиз. Бу мусулмончилик жамиятига энг катта зарар етказиб турибди ҳозирги кунда, дейди Улуғбек


“Озодликка раҳмат”

дейди Россиядаги меҳнат муҳожири сурхондарёлик Искандар.

- Сурхондарë вилояти Сариосиë туманиданман. Ҳозир Россияда ишлаб юрибман. Озодлик радиосининг эшиттиришларини эшитаман. Сизларга раҳматимни айтмоқчиман. Тўғри-тўғри мавзуларни ëритаяпсизлар. Мен ҳам Россия федерациясида муҳожир бўлиб ишлаб юрибман.

Озодлик: Ëшингиз нечада?

- 34.

Озодлик: Айни кучга тўлган ëшда нимага келдингиз Россияга? Ўзбекистонда иш йўқми?

- Ўзбекистонда қийин, Ўзбекистонда ишлаб пул топиш қийин. Бизнинг Россияга келиб ишлашимиз валютанинг курси ҳисобидан фойдаланамиз-да. Биласиз, Ўзбекистонда қимматчилик. Ашаддий мухлисларингиздан биримиз. Уч киши ишлаймиз шу ерда бригада бўлиб. Информацияларингизни доим эшитамиз. Тулада мана бизларга ўхшаган болалар қулликдами бир нимада ишлаëтган экан. Шуларнинг ҳолидан хабар олиб, яқинда бир нима қилдинглар. Яхшилик томонга ëтирдингизлар шуларни. Раҳматнома айтмоқчиман-да, дейди сурхондарëлик Искандар.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG