Линклар

Осиё тараққиёт банки 230 километрлик автомобил йўлини таъмирлаш учун Ўзбекистонга 500 миллион доллар қарз берадиган бўлди.

Уч босқичда бериладиган бу қарзнинг биринчи 130 миллион долларлик қисми¸ Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши қарорига мувофиқ¸ Фарғона водийсини кесиб ўгган катта автомобил йўлининг 74 километрлик қисмини таъмирлашга сарфланади.

Ўзбекистон ҳукумати ҳам 2017 йилгача амалга оширилиши мўлжалланган мазкур лойиҳа учун 100 миллион доллар сарфлашни режалаган.
XS
SM
MD
LG