Линклар

logo-print

АҚШ элчиси Сурия жанубига борди


АҚШнинг Суриядаги элчиси Р.Форд, Жиср ал-Шуғур ш., 2011 йил 20 июн

АҚШнинг Суриядаги элчиси Р.Форд, Жиср ал-Шуғур ш., 2011 йил 20 июн

АҚШнинг Суриядаги элчиси мамлакат жанубидаги Дараа вилоятига сафар қилди.

Ўз исми айтилишини хоҳламаган элчихона ходими¸ элчи Роберт Форднинг ўз дипломатик вазифаси доирасида 23 август куни эрталаб пойтахт Дамашқдан 65 километр жанубда жойлашган Яссем шаҳрига борганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, жума куни мазкур шаҳарда ҳукуматга қарши норозилик намойиши ўтказилган пайтда 15 киши ҳукумат кучлари томонидан отиб ўлдирилган.

Июл ойида элчи АҚШ элчисининг Суриядаги Франция элчиси Эрик Шеваллиер билан Ҳама шаҳрига сафар қилгани Дамашқ расмийларини ранжитган эди.
XS
SM
MD
LG