Линклар

Ню Йоркнинг Манхэттен округи суди Халқаро валюта жамғармаси собиқ раҳбари Доминик Стросс-Канга нисбатан қўйилган барча айбловларни олиб ташлаш ҳақидаги прокурор сўровини қондирди.

62 ёшли Доминик Стросс-Кан Ню Йоркдаги меҳмонхона ходимаси, африкалик муҳожир ишчи Нафисат Диаллони жинсий зўрлашга уринишда айбланаётган эди.

У май ойида Ню Йоркдаги Рикерс-Айленд деб номланган қаттиқ тартибдаги қамоқхонада ҳибсда ушланиб, гаров пули эвазига озодликка чиқарилган ва ўтган бу давр ичида вазифасидан ҳам истеъфо берган эди.

- Ўтган икки ярим ой мен ва оилам учун даҳшатли бўлди. Айбсизлигимга ишонганликлари учун Франция ва АҚШдаги барча дўстларимга миннатдорчилик билдираман, - деди Стросс-Кан.

Сўнгги хафталарда 32 ёшли Нафисат Диаллонинг Доминик Стросс-Канга қарши берган кўрсатмалари жиддий шубҳаларга сабаб бўлди ва бунинг ортидан прокурор ХВФ собиқ раҳбарига қўйилаётган айбловлар олиб ташланишини сўраб, судга мурожаат этди.

Эндиликда Стросс-Кан ватани Францияга қайтиши мумкин.
XS
SM
MD
LG