Линклар

Политковская ўлимида гумонланиб собиқ милиция амалдори қўлга олинди


Россия Тергов қўмитаси журналист Анна Политковская ўлимига алоқадорликда гумонланиб Москва милицияси мартабали собиқ ходими ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Москва шаҳар ички ишлар бошқармасининг тўртинчи оператив-қидирув бўлими собиқ раҳбари Дмитрий Павлюченков қўлга олингани ҳақда аввалроқ “Новая газета” хабар қилган эди.

Павлюченков 2006 йилда ҳозирча шахси номаълум кимсадан Анна Политковскаяни ўлдиришни ташкиллаштиришга буюртма олганликда гумон қилинмоқда.

2006 йилнинг 7 октябр куни россиялик таниқли журналист Анна Политковская Москвадаги ўзи яшайдиган кўп қаватли бино йўлагида отиб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG