Линклар

Полковник Муаммар Қаддафий Триполидаги радиостанциялардан бири орқали қилган мурожаатида НАТО ракета зарбаларига учраганидан сўнг қароргоҳини тарк этишга мажбур бўлганини айтган.

Ўз мурожаатида Қаддафий, шунингдек, жангда ғолиб бўлиш ёки шаҳид бўлишга қасам ичган.

Ҳозирда Қаддафийнинг қаерда экани номаълум бўлиб қолмоқда. Аммо НАТО вакиллари сўнгги 24 соат ичида Қаддафий қароргоҳига қарата зарбалар берилмаганини билдирди.

Қақшатқич жанглар ортидан исёнчилар полковник Муаммар Қаддафийнинг Триполи шаҳри Бобул-Азизия мавзесида жойлашган қароргоҳини қўлга киритишга муваффақ бўлган эдилар.
XS
SM
MD
LG