Линклар

Жанубий Корея Республикаси Президенти Ли Мён Бакнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи тугади.

Сешанба куни икки давлат раҳбарлари сўзлашуви чоғида Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама этилди.

Музокарадан сўнг Орол денгизи яқинидаги Сургил газ ҳавзасини ўзлаштириш ҳамда газ ва кимё заводи қуриш бўйича умумий қиймати 4,1 миллиард долларлик шартнома имзоланди.

“Yonhap” ахборот агентлиги хабарига кўра, икки давлат раҳбарлари ва икки давлатдан 150дан ортиқ тадбиркор иштирок этган форумда яна еттита англашув меморандуми имзоланган.

Ўзбекистон расмийларига кўра, Ли Мён Бакнинг давлат ташрифи чоғида икки давлат ўртасида 23та шартнома имзоланиши режаланган эди.

Жанубий Корея раҳбарининг Ўзбекистонга давлат ташрифи президент Ислом Каримовнинг таклифига биноан амалга ошди.

“Arirang” ахборот агентлиги Жанубий Корея Президенти Ли Мён Бак 24 август куни Ўзбекистондан Қозоғистонга жўнаб кетганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG