Линклар

logo-print

Samsung Ўзбекистонда йирик газ-кимё мажмуаси қуради


Жанубий Кореянинг Samsung Engineering ширкати Ўзбекистондаги қўшма кохона билан Устюртда газ-кимё мажмуаси қуриш лойиҳасини амалга оширишини маълум қилди.

Рейтерс ахборот агентлиги хабарига кўра, ушбу лойиҳа қиймати 816,7 миллион долларни ташкил этади.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида имзоланган 4,1 миллиард долларлик шартноманинг бир қисми экани айтилмоқда. Уни амалга ошириш ишлари бошланганидан кейин 38 ой ичида тугатилиши режаланган.

"Yonhap" ахборот агентлиги хабарига кўра, газ лойиҳасини амалга оширишда Жанубий Кореянинг GS Engineering & Construction Corp., Samsung Engineering Co., Hyundai Engineering ва Ўзбекнефтегаз ширкатлари иштирок этиши режаланган.
XS
SM
MD
LG