Линклар

Ливиялик исёнчилар президент саройини штурм қилганидан кейин мамлакат раҳбари Муаммар Қаддафий “шаҳид бўлиш ёки ғалаба қозониш”ни ваъда қилди.

Қаддафий 24 август куни эрталаб халққа қилган аудио мурожаатида пойтахт Триполидан чекинганини “тактик қадам” дея атади.

Қаердалиги номаълум бўлиб қолаётган Қаддафий ўз мурожаатида Триполига яширинча келиб кетганини иддао қилди.

Унинг матбуот вакили Муса Иброҳим Қаддафий исёнчиларга узоқ муддат қаршилик кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

- Триполининг айрим туманларида НАТО тўдалари бўлишига қарамай, амалда ҳарбийларимиз жанговорлик ва тайёргарлик ҳолати жуда яхши. Биз кунлар эмас балки, ойлар ва йиллар мобайнида жанг олиб боришга қодирмиз, - деди Муса Иброҳим.

Айни пайтда Триполида исёнчилар ва Қаддафий кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этаётгани тўғрисида хабарлар олинмоқда.
XS
SM
MD
LG