Линклар

Россия Президенти Дмитрий Медведев агар Ливия халқи исёнчи кучларни тўлиқ қўллаб-қувватласа, Москва улар билан тўлиқ дипломатик алоқалар ўрнатиш масаласини кўриб чиқишини билдирди.

- Агар исёнчилар мамлакатни демократия байроғи остида бирлаштира олишга қурби етса, табиийки, биз улар билан маълум алоқаларни ўрнатиш масаласини кўриб чиқамиз, деди Россия раҳбари.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ма Жаокси Пекин Ливиядаги сиёсий ўзгариш жараёнининг равон кечишига умид қилаётганини айтди.

Айни пайтда, Ливия исёнчилари лидери Маҳмуд Жибрилнинг бугун Парижда Франция Президенти Николя Саркози билан учрашиши режаланган.

Мулоқот чоғида Ливияда Қаддафийдан кейинги сиёсий ўтиш жараёни билан боғлиқ масалаларнинг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Саркози Ливиянинг демократик йўлга ўтиши ва мамлакатни қайта тиклашда ёрдам бериш масаласига бағишланган халқаро анжуманнинг келаси ўн кун ичида Парижда ўтказишни таклиф қилган.
XS
SM
MD
LG