Линклар

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 23 август куни Қорақалпоғистоннинг Тўхтакўпир туманидаги “Тайимбет” фермер хўжалиги раҳбари Сарсенбай Сейтназаров, Олмалиқ Тоғ-металлургия комбинати Бошқарув кенгаши раҳбари ва Бош директори Александр Фармонов¸ ҳамда GM Uzbekistan қўшма корхонасининг Ишлаб чиқариш технологияси бўлими Бош технологи Ҳасанбой Қосимовга "Ўзбекистон қаҳрамони" унвони ва "Олтин юлдуз" медалини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фармонда ушбу олий мукофот янги лауреатларга мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлашда давлат ва халқ олдидаги буюк хизматлари, мамлакат нуфузини халқаро миқёсда мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш соҳасида кўп йиллардан бери фаол ва самарали меҳнат қилгани¸ ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва ўз халқига садоқат руҳида тарбиялашда катта ҳисса қўшганлари учун берилгани қайд қилинган.

Шу куни Ўзбекистон раҳбари фан, техника, адабиёт, санъат ва архитектура соҳаларининг 14 вакилига ҳам давлат мукофотларини бериш ҳақидаги фармонни ҳам имзолади.
XS
SM
MD
LG