Линклар

logo-print

АҚШда зилзиладан етган талафот ўрганилмоқда


Зилзиладан қочиб Қуйи Манҳэттен боғига йиғилган одамлар, Ню Йорк, 2011 йил 23 август

Зилзиладан қочиб Қуйи Манҳэттен боғига йиғилган одамлар, Ню Йорк, 2011 йил 23 август

Хабарларга кўра, сешанба кунги 5,8 баллик зилзила эпицентри Виржиния штатида бўлган.

Кучли ер ости силкиниши Вашингтон ва Ню Йоркда ҳам сезилган.

Бир неча киши жабрланган табиий офат пайтда пойтахтдаги давлат идоралари ходимлари қисқа муддатга эвакуация қилинган.

Ер силкиниши натижасида Вашингтондаги қатор меъморий ёдгорликлар, жумладан, Марказий ибодатхона ва баландлиги 150 метр бўлган Жорж Вашингтон ёдгорлиги деворларида ёриқлар пайдо бўлган.

Зилзиладан Капитолий биносига ҳам зарар етгани айтилмоқда.

Ер силкиниши сабабли Виржиния штатидаги “North Anna” атом электр станциясидаги хавфсизлик мутасаддилари иккита ядровий реакторни ўчириб қўйган.
XS
SM
MD
LG