Линклар

2011 йилнинг 13 сентябридан бошлаб “Россия” авиаширкати Санкт-Петербург шаҳридан Бухорога ҳафтасига бир марта доимий самолёт парвозини йўлга қўяди.

Авиаширкат расмийларининг "Транспорт сегодня” порталига билдиришича¸
“Airbus A319” русумидаги самолёт ҳафтанинг сешанба кунлари Санк-Петербургдан соат 21:00да Бухорои шарифга парвоз қилади.

Чоршанба куни Бухоро вақти билан 04:00да Санк-Петербургга учади.

Шу кунга қадар Бухоро ва Санкт-Петербург шаҳарлари ўртасидаги парвозлар фақат “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати томонидан амал оширилаётган эди.
XS
SM
MD
LG