Линклар

logo-print

Ўзбекистонда ўғрилар диққатини тортаëтган объектлар сони ошиб бормоқда - улар сафига ариқлар устидаги бетон кўприклар ҳам қўшилган.


"Рамазонда укамга ëрдам беринг!"

АҚШдан сим қоққан асли ўзбекистонлик Лола Ботирова Ўзбекистонда қарийб 10 йилдан бери Жаслиқ қамоқхонасида сақланаётган укаси Ҳасанбек Ботировнинг озод этилишида кўмак сўраб, Ўзбекистондани инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга мурожаат йўллади.

- Ўзбекистонда менинг ҳам инсон ҳақ-ҳуқуқларим поймол қилиниб, менга наркотик моддасини ноқонуний ташлашиб, қамашган. 3¸5 йил қамоқда ўтириб чиқиб, кейин бориб Украинадан бошпана сўраганман. Украина отказ берди.

Озодлик: Ўзи Ўзбекистонда нима иш қилардингиз?

- Тижорат билан шуғулланардим.

Озодлик: Хориждан ўзингиз олиб келармидингиз?

- Йўқ. Қирғизистондан олиб келардим, баъзида Москва томонларга чиқардим. У пайтларда унақа нима ҳам эмас эдику. Ҳеч қанақа наркотик билан шуғулланмаганмиз. Участка нозири билан келиша олмасдим. Кичкина дўконча очмоқчи эдим. Шунинг муаммоси бўлдида. Кейин квартирамга наркотик ташлаб мени қамашган. Ўзимни оқлай олмадим. Сайëра Рашидовага ëзганман. Мен 2001 йилда амнистия актига тушиб чиқдим. 2002 йилда укам қамалди. Мен қўрққанимдан Ўзбекистондан чиқиб кетдим.

Озодлик: Укангиз конкрет нима айблов билан қамалган?

- Укамга ҳам наркотик моддаси ташлашди. Укам темир йўлда проводник бўлиб ишларди. 2002 йил 6 июнда қамалган. Турмада намоз ўқиганини кўриб Жаслиққа жўнатиб юборишган. 2008 йилда амнистия акти билан чиқиши керак эди. Кейин 159 билан 242- моддани қўшиб, 5 йил муддат қўшиб қўйган.

Озодлик: Қамоқхонанинг ичидами?

- Ҳа. 2008 йилдан кейин мана тўртинчи йилини ўтириб қўяяпти. Мен бугун эрталаб саҳарликка туриб аëлига телефон қилсам, аëлининг мазаси йўқ. Ëш иккита боласи бор. Ота-онамиз ўлиб кетган. Ҳеч қанақа ëрдам бўлмаяпти. Ҳаттоки маҳалладан ëрдам қилишмайди. Хўп, укам жиноятчи экан¸ унинг иккита боласида нима айб? Маҳалладан ҳам ҳеч қанақа моддий ëрдам берилмайди. Нима учун? Сизлар орқали мурожаат қилмоқчи эдим. Укам Ботиров Ҳасанбек. 2002 йилдан бери Жаслиқ қамоқхонасида сақлаб келинади. Ўзининг ҳам, аëлининг ҳам соғлиғи ëмон. Илтимос қиламан ëрдам қилсаларинг, дейди Лола Ботирова.


Кўприк ўғирланди

Самарқанд вилоятининг Каттаққўрғон туманидан боғланган 54 ёшли Шакар Қувватова ўз қишлоғини асосий йўлга боғлаб турувчи кўприк ўғирлангани боис ўнга яқин хонадон қийинчиликда қолганини айтиб, мурожаат қилди.

- Каттақўрғон-Самарқанд-Навоий қатнаëтган катта асфалт ëқадан катта цемент ариқ ўтган бизнинг уйимизнинг олдидан. Шунда бизларнинг уйимизга катта плита кўприк бор эди. Ўғирлатдик. Биттаси олиб кетибди шуни. Маҳалладан илтимос қилдик “Кўприкни топинг. Жойига келтириб қўйсин” деб мурожаат қилдик. Мурожаатимизни бажо этмади булар. Аввалроқ мен телефон қилган эдим. "Ахборот"га бергани учун раҳмат. Келиб бир сўрадида, “уч-тўрт кунга қилиб берамиз, эшитдик "Ахборот"да” деб қатнаб қолди-да, кейин совушиб кетди.

Озодлик: Озодликда чиққандан кейин раҳбарлар келиб хабар олишдими?

- Ҳа. Бир келиб “уч-тўрт кунга қилиб берамиз” деб айтди-да, шу билан йўқ бўлиб кетди. Ҳадемай мана буғдой экиш маҳал келаяпти. Мен жуда чатоқ бўляпманда.

Озодлик: Бу кўприк нима учун хизмат қиларди?

- 10 хўжалик ўша ердан техника ўтказиб буғдой эктиради, ўт ўтказади, ғалла ўтказади уйларига.

Озодлик: Хўжаликлар учун зарур маҳсулотларни боғлаб турган кўприк эканда.

- Ҳа. Шуни ўғирлатдикда. Маҳаллага ким олганини ҳам айтдим. Ўз ҳалол меҳнатимизга қўйганимизни ҳам айтдим. Нима қилишим керак энди мен. Маҳалла сўрамаса, участка нозири сўрамаса, бу ҳеч ким сўрамайдиган замон бўлдими дейман, дейди каттақўрғонлик Шакар Қувватова.


Золим шоҳлар Қаддафийдан сабоқ олсин!

“Эркин микрофон”га Жиззахдан боғланган Очил Мирзаев Ливия ва Суриядаги бугунги вазиятга муносабат билдирди.

- Америка бошчилигида демократияни баҳона қилиб онги ривожланмаган халқларни эзиб келаëтган мустабид золим подшоларнинг ҳокимият тепасидан кетиб, у ерда миллатчилик ëки бошқа жанжаллар, ажойиб осойишта ҳаëт вужудга келади деб ўйлайман-да. Мен фақат битта нарсага афсус чекаман. Қаранг 42 йил рҳбарлик қилиб ҳокимиятга тўймаяпти. Бунга қойил қолиш керакда. 20-30-42 йил раҳбарлик қилаяпти, ëши 70-75-80га кираяпти, лекин “мен ўхшатаман” дейди. Ўхшатиб нима бўлаяпти? Бутун душманларимни турмага тиқаман¸ деб орзу қилган жойига ўзи бориб тиқилаяпти ҳаммаси. Бугунги раҳбарлар шундан ўрнак олиши керак. Менинг ëшим 80га борганда, ўзим қурган турмахонага бориб қуртлаган баландани еб туриб суд олдида битта камерада, иккинчисида унинг ўғли, учинчисида қизи ëтиб туриб ўзи тарбиялаган отасининг осилишини томоша қилади бугун. Ана шундай кундан Оллоҳнинг ўзи сақласин. Мен ўйлайманки, бугунги кунда мана шу нарсани кўриб, тўғри фикр чиқариб, “Мен ҳаммадан зўрман. Мен ҳаммани қўрқитаман” деган мустабид, золим, жоҳил подшолар ҳозирги бўлаëтган воқеалардан ўрнак олиши керак.

Озодлик: Ўрнак олиши керак бўлган золим подшоларни санаб бера оласизми?

- Золим подшо деганда кимлар конституцияни оëқости қилаëтган бўлса, кимда ким халқнинг тинчлигини ўйлаяпман¸ деб туриб кундан-кун орқага тортаëтган бўлса, кимлар маддоҳбозликни яхши кўриб фақат ўзини мақтаганларни, ўзини кўкларга кўтарганларни, аслида бизнинг халқимиз айтадики, дўст ачитиб гапиради, душман кулдириб. Бир пайтлар отам, юртбошим деган вазирлар қани? Ўша турмада ëтган Миср подшоларига бир пиëла сув бера олмаяптику. Подшолар қилаëтган ишини ўзи билади. Бизда “сен шундайсан” деб гапирилмайдида. Бизда гап эгасини топиб олаверади, дейди Очил Мирзаев.

*****************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG