Линклар

Apple компютер ширкати раҳбари Стив Жобс эгаллаб турган лавозимини тарк этишини билдирди.

Жаноб Жобс ширкат директорлар кенгаши раиси этиб сайланган. Стив Жобс тавсиясига кўра, Apple ширкатининг янги раҳбари этиб Том Кук тайинланган.

Бундан олдин Кук Apple ширкатининг савдо-сотиқ бўйича раҳбар муовини бўлган.

55 ёшли Стив Жобс шу йил бошида саратон ташхиси қўйилганидан сўнг таътилга чиққан эди.

2006 йили “Fortune” журналида Стив Жобс дунёнинг энг омадли ишлаб чиқарувчиси сифатида тан олинган.

2009 йилга келиб у дунёнинг энг омадли топ-менеджерлари рўйхатига киритилган
XS
SM
MD
LG