Линклар

Қозоғистоннинг Ўрол шаҳрида қўлга олинган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Собир Носировнинг ҳибсда ушлаб туриш муддати яна бир ойга чўзилди.

Ўзбекистоннинг экстрадиция сўрови бўйича бир ойдан бери ушлаб турилаётгани айтилаётган Носиров ҳибсхонада 20 августдан бери очлик эълон қилган.

Тўрт фарзанднинг отаси, муқаддам Қўқон шаҳрида мебел ишлаб чиқарадиган устахонада ишлаган Собир Носиров Ўзбекистон прокуратураси томонидан “Акромийлар” диний-экстремистик гуруҳига аъзоликда айбланмоқда.

Носировнинг ўзи бу айбловни рад этган. У сўнгги олти йил мобайнида Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида қурилиш соҳасида ишлаб келган.
XS
SM
MD
LG