Линклар

Европа Иттифоқи Эрондаги Инқилоб посбонлари гвардиясига нисбатан санкциялар жорий этди.

Иттифоқ расмийларига кўра, Инқилоб посбонлари гвардияси Сурия президенти Башар Ассадга беш ойдан бери намойишларни давом эттираётган мухолифларини янчиш учун ҳарбий дастак берган.

Жорий этилган санкциялар бир қатор суриялик генераллар ҳамда Сурияда намойишчиларнинг қирғин қилинишига масъул деб кўрилаётган Башар Ассаднинг укаси ва унга яқин ҳарбий амалдорларга нисбатан ҳам тааллуқлидир.

Шундай қилиб Европа Иттифоқи қора рўйхатига кирган суриялик амалдорлар сони 50 дан ортди.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, Сурияда март ойи ўрталаридан то шу кунга қадар 2200 дан ортиқ инсон ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG