Линклар

Ливияда олти ойдан бери давом этаëтган фуқаролар уруши ва мухолифатчиларнинг Триполидаги Муаммар Қаддафий қароргоҳига кириши Ўзбекистондаги ҳукумат матбуоти назаридан четда қолди.

“23 август куни ливиялик исëнчилар Қаддафий қароргоҳини ишғол қилган вақтда “Ўзбекистон” телеканалининг “Ахборот” дастурида Пуэрто-Рикода қандайдир тўфон бўлгани ва Руминия қўриқхонасида ëнғин чиққани ҳақида хабар берилди, лекин Ливия ҳақида лом-лим дейилмади”, - деб хабар қилди Uznews.net нашри.

Халқ қўзғолонлари ва кўтарилишлари ҳақида ўзбек матбуотида жимлик одатий ҳолдир.

Миср ва Тунисдаги халқ ғалаëнлари, Суриядаги қонли воқеалар, Мисрда Муборак режими ағдарилиши, Қирғизистондаги биринчи ва иккинчи қўзғолонлар, Грузия ва Украинадаги бахмал инқилоблари ҳам ўзбек матбуотида ёритилмай қолган эди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Ўзбекистонни 22 йилдан бери бошқариб келмоқда.
XS
SM
MD
LG