Линклар

Ливия ўтиш даври миллий кенгаши Қаддафий режими қулатилиши ортидан фуқаролар ойлик маоши ва нафақаларини тўлаш, мамлакатда тиббий хизмат ва хавфсизликни тиклаш ишлари учун халқаро ҳамжамият зудликда 5 миллиард доллар ажратиши кераклигини айтмоқда.

Февралда Ливияда можаро бошланганидан кейин Қаддафий режимига қарашли маблағлар музлатиб қўйилган эди.

Кеча Қатар пойтахти Доҳада Ливия бўйича ўтказилган халқаро анжуманда Ливия ўтиш даври миллий кенгашининг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси Ориф Али Найед БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва бошқа халқаро ташкилотларни Ливияга қарашли музлатиб қўйилган маблағларни шу ой охирига қадар очишга кўмаклашишга чақирди.

Ливияга қарашли музлатиб қўйилган маблағларни очиш ва уларни исёнчиларга беришга Жанубий Африка мамлакати қарши чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG