Линклар

Буюк Британиянинг Махсус авиация хизмати таркибига кирувчи махсус топшириқлар бажарувчи жангчилари Триполи ҳукуматининг қулашига олиб келган ҳаракатларни мувофиқлаштиришда асосий ролни ўйнаган.

Бу ҳақда Буюк Британиянинг нуфузли нашрлари бири бўлган "Daily Telegraph" хабар тарқатди.

“Ҳарбий манбалар биринчи марта SAS (Махсус авиация хизмати – таҳр.) Ливияда бир неча ҳафтадан буён юрганини ҳамда (бўлинма) Триполи ҳукуматининг қулашига сабаб бўлган хатти-ҳаракатларни мувофиқлаштиришда асосий рол ўйнаганини тасдиқладилар”, - деб ёзади "Daily Telegraph".

Мақолада қайд этилишича, Триполини ишғол қилиш бўйича амалиётда британиялик махсус топшириқ бажарувчи жангчилар иштирок этиши ҳақидаги буйруқни Бош вазир Дэвид Кэмерон берган.

Маълумотларга кўра, SASнинг 22-полки жангчилари Триполини ишғол қилиш амалиётида иштироки махфий бўлган – уларнинг араблар каби кийингани ва қиёфаси бўйича исёнчилардан мутлақо фарқланмагани айтилмоқда.

Британия Махсус авиация хизматининг (SAS) махсус топшириқлар бажарувчи жангчилар бўлинмаси, маълумотларга кўра, Иккинчи Жаҳон уруши бошларида "Who Dares Wins" (айни таржимаси “Ким журъатли бўлса, ўша ғалаба қозонади” – таҳр.) шиори остида тузилган.

Кўплаб халқаро амалиётларда иштирок этиши қайд этилган SAS тўрт эскадрондан иборат бўлиб, ҳар бир эскадрон ўз штаби ва тўрт бўлинмасига эга. Ҳар бир бўлинмада эса ҳар бирида тўрт кишидан бўлган тўртта қоровул гуруҳи (жами 16 киши) бор ва улар эскадроннинг асосий жангари қаноти ҳисобланади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG