Линклар

logo-print
АҚШдаги Forbes журнали Германия канцлери Ангела Меркелни дунёдаги энг катта таъсирга эга аёл, деб эълон қилди.

Forbes журналининг дунёдаги энг нуфузли рўйхатида ўтган йили бешинчи ўринда бўлган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бу йил иккинчи ўринга қўйилди.

Бразилия президенти Дилма Рузеффга эса учинчи ўрин берилди.

Ўтган йили дунёнинг энг таъсирли аёли бўлган АҚШ президентининг рафиқаси Мишел Обамага бу йил саккизинчи ўрин берилди.

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард хоним рўйхатнинг тўққизинчи, АҚШ эстрадасининг таниқли қўшиқчиси Lady Gaga ўн биринчи ўринда.
XS
SM
MD
LG