Линклар

Футболчи Жасур Ҳасанов Қатарда қолди


Жасур Ҳасанов Ўзбекистон терма жамоаси таркибида (пастки қаторда чапдан учинчи).

Жасур Ҳасанов Ўзбекистон терма жамоаси таркибида (пастки қаторда чапдан учинчи).

Ўзбекистонлик футболчи, ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов Қатарнинг “Қатар” футбол клуби билан шартнома имзолади.

28 ёшли Жасур Ҳасанов ўтган йили Қатарнинг “Лекхвийя” футбол клуби таркибида ўйнаган эди.

Ўтган йилнинг август ойида Ҳасанов "Қатарнинг энг яхши ўйинчиси" деб эълон қилинган.

1999 йили Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби орқали футбол оламига кириб келган Жасур Ҳасанов 2007 йилдан Ўзбекистон терма жамоасига қабул қилинган.
XS
SM
MD
LG