Линклар

Ўзбекистон ярим йилда Россияга 44 минг машина сотди


Нексия Россияда энг кўп сотилаётган машиналардан бири.

Нексия Россияда энг кўп сотилаётган машиналардан бири.

Жорий йилнинг олти ойи давомида GM Uzbekistan Россияга ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бир ярим баравар кўп, яъни 44,1 минг автомобил экспорт қилди.

“Автостат” агентлиги маълумотига кўра, айни пайтда Россияда GM Uzbekistan машиналари харидоргирлиги бўйича Toyota компанияси автомобилларидан кейин иккинчи ўринда туради.

Россияда Ўзбекистоннинг Нексия машинаси савдо ҳажми бўйича биринчи ўнликдан жой олган.

“Ўзавтосаноат” давлат ширкати маълумотига кўра, ўтган йили Россияга 74419 дона Нексия ва Матиз сотилган, Ўзбекистон ичкарисида эса 143 минг машина сотилган.

Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра¸ GM Uzbekistan Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси 2011 йилнинг биринчи ярмида 106 334 дона автомобил ишлаб чиқарган ва бу ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 4¸2 фоиз кўпроқдир.

GM Uzbekistan қўшма корхонасида тайëрланаëтган енгил автомобиллар асосан Россия ва МДҲ давлатларига экспорт қилинади.
XS
SM
MD
LG